• «Ибратли дунё» - 1 (DVD)

Муҳтарам азизлар! Ушбу тўплам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ибратли дунё» деб номланган туркум суҳбат- ларида суратга олинган видеолавҳалардан иборатдир. Ушбу туркум суҳбатларда бугунги кунимизда учраб турган айрим ҳолатларга ибрат кўзи билан қараб, уларнинг замирига яширинган ҳикматлар таҳлил қилинади, кундалик ҳаёти- мизда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга холис муносабатлар билдирилади. Доно халқимизнинг «Бирини кўриб фикр қил, бирини кўриб шукр қил» деган нақлида айтилганидек, неъматларга шукрона қилиш, ҳаётни тафаккур қилиш чин иймоннинг белгиси, соф ақийданинг аломатидир. Шундай экан, келинг азизлар, муҳтарам уламоларимизнинг ибратли маърузаларидан баҳраманд бўлиб, дунё ва охиратимиз учун манфаатлар касб этайлик.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Ибратли дунё” 1-қисм (DVD video)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2012
Ҳажми: 60 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган:

1. Ислом ихлос динидир
2. Масжиддаги ўғрилик
3. Бировнинг ҳаққи
4. Рўзам нима бўлди?
5. Иймоннинг энг кичик шўъбаси

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Ибратли дунё» - 1 (DVD)

  • Маҳсулот коди: 008
  • Сотувда: йўқ
  • 10,000 сўм