Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна

«Булбул ноласи»


  • 29,400 сўм





Улашиш:

Махтумқули таваллудининг 290 йиллигига армуғон

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

СЎЗБОШИ

Роббимиз Аллоҳ таолога У Зотнинг азамати ва кибриёсига муносиб беадад ҳамду саноларимиз бўлсин!
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин!

Маълумингизким, ҳар бир халқ ёки миллатнинг қудрати ва салоҳияти асосан унинг адади кўплиги, бойлиги ва шижоати билан ўлчанса-да, энг аввало иймон-эътиқодга, илмга, маънавиятга бўлган муносабати билан ҳам белгиланади. Тарих ва адабиёт эса ҳар бир халқнинг маънавияти ва маданияти даражасини белгиловчи муҳим омиллардандир. Ислом оламига кўплаб улуғ дин ва фан олимлари, беназир фозил кишиларни етказиб берган Мовароуннаҳр диёридан атоқли сўз усталари, адиб ва шоирлар ҳам етишиб чиққан. Мусулмонлар илм-фанда қанчалик кўп хизматларни қилишган бўлса, адабиёт соҳасида ҳам шунчалик илгарилаб кетган эдилар. Таниқли маърифатпарварлардан Исмоил Ғаспирали «Туркистон уламоси» китобида шундай ёзади: «Оврупода улум ва фунун жуда оз тарқалган бир замонда Туркистон қитъасинда ақлий ва нақлий илмлар билан жиддий шуғулланар эдилар».
Аммо, минг афсусларки, яқин ўтмишимизда ана шундай улуғ халқнинг бой илмий ва адабий мероси «диний» ва «эскилик» тамғалари билан унуттирилди: халқ ўзининг буюк олимлари ва адиблари асарларидан бебаҳра қолди, қанча-қанча нодир китоблар ўтга ё сувга ташлаб йўқ қилинди. Ўрнига эса киши руҳий оламига ҳеч қандай таъсир қилмайдиган, аксинча руҳни ва ахлоқни барбод қиладиган сохта мафкура ва адабиёт таклиф қилинди.
Йигирма йилча олдин «Ўлкамиз бадиий адабиёти ҳақида ўйлар» сарлавҳали бир мақола ёзган эдим. Унда, жумладан шундай фикрлар бор эди: «...хорижда эълон қилинган бир мақола менга қаттиқ таъсир қилди. Мақоланинг бадиий адабиётга аталган қисмида «Ўзбек адабиётидаги исломий шуурни совет давридагидан олдинги адабиётда ва Абдулла Қодирий ҳамда Чўлпоннинг баъзи асарларидагина кўриш мумкин», деган фикр олға сурилади. Ўзини қадимдан мусулмон санаб келаётган катта бир миллат учун бу мусибат эмасми? Бу – сўз мулкининг султони бўлган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мавлоно Лутфий, Саккокий каби улуғ адиб ва шоирларни етиштирган халқ учун ор-номус эмасми?» Ачинарлиси шуки, исломий шуур кейинги давр адабиётида ҳам кўринмаётгани у ёқда қолиб, ҳатто чин мусулмон шоирларга даҳрийлик тамғасини уришдан ҳамон воз кеча олмаётганимиз ажабланарли. Оқни оқ, қорани қора аташ, олдинги хатоларни тузатиш пайти келмадимикин?»
Юрт мустақил бўлиб, халқимизнинг диний ва миллий қадриятлари тикланган бугунги кунда ана шу хатоларни тузатиш пайти келган эди. Бу ҳақда турли давралардаги суҳбат ва чиқишларимизда гапирдик. «Ислом.уз» сайтидаги айрим мақолалар орқали мумтоз адабиётга бўлган муносабатларимиз ҳақида илк фикрлар ҳам эълон қилинди.
Халқимизга маърифат тарқатишни асосий мақсад қилиб олган «Ҳилол-нашр» нашриётининг ижодий ходимлари ва муҳтарам адибларимиз билан бирга ўтказилган машварат чоғида мумтоз адабиётимиз дурдоналарини нашр этиш режалари ишлаб чиқилди. Узоқ йиллар мобайнида халқимиз томонидан севиб ва ардоқлаб ўқиб келинган, ҳатто мактаб-мадрасаларимизда дарслик сифатида ўқитилган Навоий, Жомий, Бобур, Саъдий, Ҳофиз, Яссавий, Фузулий, Махтумқули ва бошқаларнинг асарларини нашр қилиш мақсадга мувофиқ бўлур эди, деган фикрлар айтилди. Бу муҳим ишни ўзбек халқининг атоқли шоири, ёзма адабиётимиз асосчиси, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг учта «диний» асарини ёш олимларимиз Ҳасан ва Ҳусайн қори Абдулмажидовлар томонидан янгича талқин қилинган тадқиқотдан бошлашга келишилди. Бу асар яқинда нуктадон ўқувчиларимизга тақдим этилди. «Навоийдан чу топқайлар навое» деб номланган ана шу китоб билан танишган айрим холис адабиётчилар ўз эътирофларни ҳам айтишди.
Бугун эса сиз, муҳтарам ўқувчиларимизга яна бир таниқли шоир Махтумқулининг анча мукаммал девонини тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Махтумқули туркман ерида туғилиб-улғайган эса-да, унинг ижодини бизнинг халқимиз ҳам севиб-ардоқлайди. Шоирнинг шеърларини қўшиқ қилмаган ҳофизни, унинг шеърларини хиргойи қилиб юрмаган одамни учратиш қийин.
Шоир шеърлари ўлкамизда кўп марта, катта нусхаларда нашр қилинган. Аммо уларга бўлган эҳтиёж асло сусаймаганини эътиборга олган ҳолда кўп шеърларини тиклаб, иложи борича тўкисроқ бир китобини нашр қилиш режалаштирилган эди. Таниқли заҳматкаш олимимиз, филология фанлари номзоди Эргаш Очил бу муҳим ишни амалга оширдилар ва қўлингиздаги китобни тартиб бердилар. Китобнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, тадқиқотчимиз шоир Махтумқули асарларини Туркманистонда кейинги йилларда хийла мукаммал ҳолда нашр этилган девон ва тўпламларга солиштириб, улар билан мувофиқлаштириб чиқдилар, илгари йўл қўйилган айрим хато ва чалкашликларни ислоҳ қилдилар. Ушбу китобнинг шоир Махтумқули таваллудининг икки юз тўқсон йиллиги нишонланаётган ушбу кунларда нашр этилиши ҳам қувончли воқеадир.
Ушбу китобнинг халқимиз учун унинг маънавиятини бойитувчи, манфаатли асарлардан бўлишидан, Махтумқули асарларининг мухлисларига шоирнинг тўйи арафасида гўзал бир туҳфа сифатида қабул қилинишидан умидвормиз. Шу билан бирга муҳтарам шоир ва адибларимиз, тадқиқотчи ва олимларимиздан мумтоз адабиётимиз дурдоналарини халқимизга етказишдек муҳим ва савобли ишда «Ҳилол-нашр» нашриёти билан бевосита ҳамкорлик қилиб, халқимиз маънавиятини бойитиш ишида бизга кўмаклашишларини сўраймиз. «Ҳилол-нашр»нинг эшиклари ҳамма учун ҳамиша очиқ!

Шайх Муҳаммад Содиқ МУҲАММАД ЮСУФ
2014 йил 1 март, Тошкент

Муаллиф: Махтумқули. Туркман тилидан Эргаш Очилов таржимаси
Номи: «Булбул ноласи»
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2014 йил
Ҳажми: 814 бет
ISBN: 978-9943-4360-0-8
Ўлчами: 60×90 1/16

 

МУНДАРИЖА

Махтумқули ижоди Ўзбекистонда

Айрилма
Ошиқ бўлмишам
Кўзим тушди
Бўлдим энди
Ҳайрондадир, ҳайронда
Кўнгил
Жон чиқар
Наврўздан сени
Боғлар, ҳей!
Бу дардни
Қоши ёй
Пора-порадир
Эй пари
Уялади-я
Бечораман
Карам истарман
Туркманнинг
Сўнгги тоғи
Элни кўзлар
Отча бўлмас
Бўларсан
Ўйинчи дунё
Ҳар ёна
Ёр керакдир
Ичмайин жомим
Олди-орти билинмас
Тепа нима, туз нима?
Изламайин бўларми?
Тўкар бўлдик ёшимиз
Дард бўлди
Дилбарнинг
Бош устига
Дармон бўлсам
Жонига етмас
Дариғ тутмас ошини
Майдон учраса
Бевафо дунё
Гул бўлгил
Учдим, азизлар
Ҳолимга менинг
Замонидир
Қолди
Мубтало қилди
Фош этар сени
Кетиб борадир
Ичинда
Муҳтож айлама
Аллоҳсан
Муҳаммад
Кўрарсан
Ўтиб борадир
Вафот бор
Алидир
Ундадир
Кўрган кўзларим
Бир кун
Булбул ноласи
Кўрдим-ей
Нури иймон айлади
Ҳисор тоғиндадир
Бир нон келтирди
Қолибман
Айладинг мени
Кулоҳли келди
Олган яхшидир
Ёшим менинг
Ҳолим менинг
Дўстларим
Ё расул
Ларзонадир
Хор қилди
Бу кун
Дунё, дастингдан
Қора кўзларинг
Айт
Билмадим
Мажнуни бордир
Изларман
Бўлмас, азизлар
Елдим де
Йироқ айла ўзингни
Жони бўлмаса
Билинар
Гургоннинг
Сўзи ўтар жонингдан
Ҳижрон
Гўзал Шерғози
Сел билан-ей
Иш бўлмас
Обод қолсин
Айрилса
Жудо этмасин
Ўтар бу дунё
Нори дилбарнинг
Белга меҳмондир
Ўзингдан
Бир Аллоҳдир
Сўлган кабидир
Суймоқ билан-ей
Кечиб борар
Син билан
Анори бўлмаса
Битмоқ керак
Сонга келдинг
Дини билан-ей
Бу рўза
Бўйларингга
Мардча бўлмас
Савоб учун куйманавер
Қиймас кўзим
Қиш бўлар
Гул юзли ёр ўйнашар
Менгли ёримдан
Лошдан айрилса
Гулга ўхшар
Фалакнинг
Ёрлақагил гуноҳимни
Баҳосида билинар
Охирзамон келар
Сабр
Ўтар-кетар
Савол-жавоб
Кулган борми?
Гуноҳимни афв айла
Берма фалакка
Айрилдим
Борми, азизлар?
Йиғларман
Давлати – моли бўлмаса
Ёлғизнинг
Бевафолардан
Эр ёнида билинар
Жонон бўларми?
Номус-ори керакдир
Фош бўлмассан
Поёни бўлмас
Меҳрибоним келди
Жаҳон сендан бехабар
Бўла-бўла кетарсан
Нега ётибсан?
Етарсан
Шоҳлар қолмаслар
Фиғон қолмагай
Тошни синдирар
Ўлмасдан бурун
Етмайин қолмас
Ўтажаксан
Тиш кетса
Ҳижрон қайси, билмадим
Феъли банданинг
Тошлар билан
Учолмайман, найлайин
Жўшга етдинг
Бир-бирига безаниб
Кетар
Юсуф, юсуф дея
Тахмис
Ҳақ манзил этди жона
Бир соат билан
Эл бўлмас
Фалагидир
Гурз эмасми?
Икки дунёнинг султони
Бўлмоқ ҳақдир
Олажакдир
Равон бўлди
Ё зулжалолим
Неча ёшиндадир?
Билол бор
Йўлдошинг қолар
Кетмадинг, дунё
Чиқа билмассан
Этар
Айрилмадими?
Кечар, азизлар
Қани?
Жон қолмагай
Замона охир бўлганда
Тумор кўрдим
Алиф қаддинг дол бўлар
Дунёдир бу
Ғам билан
Чоғдир бу чоғлар
Йўлда сени
Девона келди
Ҳавасидир
Нимасан?
Кўрдингми?
Юргинг келади!
Бели бўлмаса
Молга қарамас
Туз ҳам бўлмаса
Мол яхши
Инсон яратди
Молига етмас
Беклар
Елмиш бу дунё
Не фойда?
Дард йиғлар
Ёйлари бордир
Фармон келар
Олдингда
Чиқар
Авждан-авжга кетибдир
Бўла бошлади
Охирзамон бўлар
Хабардор бўлинг
Хон чиқар
Олам сен боис мавжуд
Бенамоз
Феъл билан
Йўли яхшидир
Амал ёр бўлур
Дардли дилбар
Боди сабони кўрсам
Дарди дилим сўрмаган
Бир ишни тутишди
Элдан уялмоқ
Не қилай?
Уйлангин
Ёр, сендан
Ёр айлар
Қарорсиз эрдан
Суҳбат яхшидир
Ёққанча бўлмас
Не билсин?
Қўлда бори бўлмаса
Ёт бўлар
Эҳсон қайси, билинмас
Кўринг
Тўка бошлади
Мурувват яхши
Икки бўлса аёли
Ой-кунингиз ботмоққа
Қоча бошлади
Солар қушин англамас
От ёнида билинар
Юргулик бўлди
Нуқсонга келгай
Яйлоқлари бор
Яхшидир
Оти керак
Рафторидир
Зўр бўлар
Бош бўлманг
Севаман сени
Бу не истак-таваллодир?
Ёрнинг яхшисин
Фоний жаҳон керакмас
Минг эшик жаҳон сари
Келган-да бордир
Кор билан
Номус-оримга
Бадном бўлур
Олама белгилидир
Юз жон, эй дўст
Кетди йўқ жойга
Нурона тушмас
Кел энди
Эй расул
Махтумқули ва Дурди шоир айтишуви
Отамнинг
Юрагинг қон ичинда
Тўлиб ўтди
Учи авлоддан
Бир неча мисол
Душмандир-душман
Фарқи кимдадир?
Одам Ато билан тушди
Тўнин ким бичди?
Махтумқули билан
Зунубий айтишуви
«Уйғон!» – дедилар
Аллоҳ улуғ
Буроқнинг
Арқон тақарлар
Қиздир бу дунё
Айла намозни
Кечди
Эй яратган
«Тургил!» – дедилар
Кафорат этди
Яшил зумуррад
Кўнгил жўшиндадир
Биз сари
Каждир, азизлар
Тўкиб борадир
От истарман
Гирён айлади
Ёмғир ёғдир, султоним!
Амир бўлади
Юз тутсанг
Экиб ўтди
Узоқ ўтирмиш
Омон, ҳей!
Бош тикар
Сўзига етмас
Кўрилмаган жойда
Хабар, эй дўст
Гумон кўринар
Кўчарсан
Қаландар билан
Кўзга меҳмондир
Иқбол бўлмади
Даврон топилмас
Кўнгил ётмас ҳеч
Боқа-боқа кетарсан
Келмасми?
Йиғларлар
Ёт яхши
Ор билан
Не иш келар бошимизга?
Кечиб борадир
Одамзод
Қора ранг бўлар
Барбод кўринар
Бу дунё
Тўн керак
Ойнинг яхшиси
Жўш келса
Кўз билан
Меҳроб қайси, билмадим
Кезмоқчи бўлдим
Йиғлаб кечар ҳолимга
Булар келмади
Бўлдим гирёна
Қадрин на билсин
Топмассан
Кетувчи бўлма
Сел қолмас
Шайламайинми?
Сўзларим
Вайрон айлади
Хатин на билсин
Тушибсан
Ой бўлди
Юзингдан
Тўғриси
Гўзал ёрим кўринмас
Кўкдан инмас, азизлар
Ё Аллоҳ
Ёндирар
Ғийбатчи
Кашанда
Эй носкаш
Нелар кўринар?
Тушига етмас
Тўнли кўринар
Тўн топилмаса
Гўкланг
Кўрилсин энди
Ўғлим – озодим
Қолмас-о
Бахтим қорадир
Уйғонмас
Сўлибди фиғон билан
Армоним қолди
Билмаган эрдан
Фаттоҳ
Даврон келмади
Ютиб борадир
Жафодан ўзга
Тонг отмасдан бурун
Тузатмак билан
Кетмасмиш
Ўтиб борадир
От қолмади
Оз айладинг
Тўзиди
Бало бўлди
Сурди-да борди
Борадир
Олар бўлдинг
Туман қолмагай
Келиб тушди
Етишса
Келар
Дўкон кўринар
Элингни
Мард йигитлар
Найлайин
Ёшлар ичинда
Замон бўлмади
Эл кечар
Сўз маънисин билмагунча
Такаббурлик айлар
Йўлини билмас
Дард надир
Жаҳон ўртанар
Керакдир
Туман кетмас
Ёнган борми?
Бу замонда
Туйса
Кеза бошлади
Кетиб борадир
Бош яхши
То олгунча кўзини
Инсон дуч келса
Ёр бўлмагил
Бунёд билан
Йўлдош бўлган
Лола келтирмиш
Фош бўлмасин
Маъни билмас ёшинда
Жон истар
Мард бўлмас
Бизга равона
Ҳиндистонда хаёлим
Ногаҳон фироқ
Тавба айлади
Бошимдан
Вайрона келди
Муллабобак
Гўзалсан
Бу ишни
Шифо бер
Қаландар
Эллардан айланди
Боллар маскани
Йиғлар ҳолимга
Йил билан
Кўнгилдир вайрон
Озодим қани?
Арши аълоя
Омонга келар
Эл кўзлар
Қулоғин тутмас
Ҳушдан айрилди
Бошимизга
Абдулла
Охирзамона
Тўн бўлса
Шол топса
Кетар
Бунда, чилимкаш
Дур сочгандек
Отга ўхшар
Тоғ санар
Ярашмас
Бошидан маълум
Пайдо қилар
Кел, кўнгил!
Мард билан-ей!
Ёр бўлди
Эл билан-ей!
Унутар йўлини
Тута бошлади
Кумуш билан
Юз бўлар
Ёндирди дарди мени
Ҳукмли
Қариганим сари
Туман пайдо
Боши керакдир
Човдурхон учун
Човдурхон
Зорлар ичинда
Кечди, дейдилар
Давлаталининг
Билмасмидинг?
Бўлмайди
Доғу ҳасратдан нишон
Феълинг сенинг
Носкаш
Кўнглим
Ниҳона келдинг
Дунё, ҳей!
Жон ичинда
Ел билан
Замона
Йигит
Бизни
Назар айла
Терс чиқар
Жам бўлиб
Эриниб турар
Ёд айла ҳақни
Меҳмонидир
Зиён кўрса
Ютиб турибдир
Қўлимда коса мудом
Хизмат қилган устодга
Бўлмас
Чилим чекмагил
Чилим
Дуч келдим
Садо бўлдим
Икки ҳилолин
Юсуф қиссаси
Араб тилли севгилим
Шундадир
Тушсанг дарду балоға
Қолар, азизлар
Жило айлади
Жўшган кунлар, ҳей!
Айёмни кўрдим
Келди, азизлар
Ёр чекар
Илтижо
Кўп жон ўтибдир
Барқарор этган карим
Қурилмасдан бурун
Ўт недир?
Омад
Хароб айлар
Маҳшарнома
Афв айла бизни
Нелар бўлди?
Борса керакдир
Анбар сочдилар
Расул
Биҳишт таърифи
Боргайман-о
Қайдалиги билинмас
Бир баён келар
Ё Раб
Қаҳри қона
Фиғоним бор
Сарф қилади ошини
Кунларим
Омон-омон
Навбат билан-ей
Қошинда
Нодон фалакдан
Фасод дунёдир
Ботар
Хору зор бўлдинг
Чиқиб ўтирмиш
Айвони тўрт
Унда бор
Нури кетмасмиш
Намоз ҳақида
Келса керакдир
Ортса керакдир
Текис бўлар, азизлар
Кўрмишам
Айрилиб
Жон айлади
Мол истар
Туркман биноси
Кўп бўлса
Сафо бўлар
Тоғи беш
Дали дунё, ҳей!
Зар бўлмас
Ғариблик
Дард билан
Мард қилдинг
Ою йилларга
Йиғлашмоқ бордир
Бўлмасдан бурун
Зиёда маълум
Дарёи ҳол
Эй бенамоз
Бенамоз
Қуруқ калла
Оқ ит
Кўккина каптар
Сўзим бор
Ош топмассан
Тарк айлама бу маконни
Сизнингдир
Хонинг қолди
Меҳрибоним, қайдасан?
Истамам
Бор менинг
Иложсиз
Нишон қолмади
Қулинг бўлдим
Раббиюл аъло
Ер ундадир
Ҳасан бирла Ҳусайн
Муҳаммад Мустафо
Дийдор бор
Ўзи билар
Беш намоз
Сен султони, Абдулла
Мулла Озодим
Уч қилди
Қайдасан?
Мени
Кечмишам, беклар
Қариган кунлар
Топар бўлдим
Расво жаҳондан
Ўхшамас
Банди бўлдим
Ҳамроҳ айлади
Куйган жонима
Қонлар тўкар кўзидан
Не ҳожатдир
Райҳонга ўхшагай
Ишқ дўзахина
Қон билан
Ҳақнинг фармонидир
Ихтиёрим олибдир
Жон матосин истагай
Ишқ бозорима
Дардга дармондир
Оя ўхшар
Озор бўлди
Номус билан ор
Найлайин, бечораман
Қўймиш армона менгли
Келгил пинҳон, гўзалим
Қариликдир, азизлар
Овозим
Жонга келдинг
Фоний жаҳонга етмас
Бермоқ ҳақдир
Бир дардга йўлиқдим
Қиш қўяр
Душманим фалак
Дейдилар
Карвон чиқар
Кўздан оққан ёшима
Термилиб
Йўллар сари-ей!
Найласин?
Феъл қолмас
Хони керакдир
Ғам уйида қолибман
Толе терс айланиб...
Номард фалак
Айириб кетар
Сулаймон найласин?
Элингга бахш айла
Достон айладим
Тўлди-кетди
Билар дея
Бошим чиқмайин зулмдан
Маъруфий ва Махтумқули айтишуви
Кўкдан инмагай
Устодим
Жаҳона келдим
Қутлуғ бўлсин
Ёрни ёрдан айирган
Ҳайронидир
Топилмас
Ваҳм этар
Юрт қолар
Қолдим бу кун
Ишқ китобин очайлик
Елдан келар
Тўлган эмас
Фарзанд туғилмайди
Ғофил юрдинг
Жон керак
Қурар бўлди
Кетиб бормиш
Номардни кўзлар
Ўтим ўчибдир
Пинҳон айлар
Фармон берар
Кулар бўлдим
Ғайратидан маълум
Савоб бўлгай
Назар солмас
Айлагил ўзинг
Суҳбат бўлмаса
Боғ бутоғи
Ёр билан-ей
Бечора
Соғлик билан
Ёр бизни
Ўтиб турибдир
Элга ярашмас
Рангидан маълум
Боғла белинг
Оти яхшидир
Йигитнинг
Ўтгандан кейин
Озори маълум
Ҳиротдан айрилса
Қутулмадим зулмингдан
Жон айладинг
Кунлар, ҳей
Ақлу ҳуш билан
Анори бордир
Чиқолмайди уйиндан
Тоғлар феъли
Фалак берган даврона
Жонга душмандир
Ўхшар чилимкаш
Эмасми?
Муҳаммад Мустафо
Тилларда гўё
Қисмат
Дунёдан
Фоний дунё
Ёлғон дунё
Бўлди бу дунё
Бу жаҳон
Фоний дунёнинг
Йўл этди
Моҳитобоним менинг
Жаҳон кўрдим
Бозор айлади
Бўлмасин охирзамон
Қолмагай
Ичинда
Бўлар эмиш
Намоз

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар