• «Ёлғон» (экспорт учун)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ёлғон» деб номланган китоблари.

(Фақат экспорт учун)

(Ўзбекистон учун)

МУҚАДДИМА

     Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

     Умматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

     Илоҳий таълимотлар бутун борлиқни яратган ва унда инсонни Ўз халифаси қилиб қўйган, ҳамма нарсани билувчи, мутлақ адолат эгаси бўлган Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир.

     Аллоҳ барча нарсани, шу жумладан, Ўзи яратган борлиқда яшаётган инсонга нима муносиб келади-ю, нима муносиб келмайди – дақиқ-дақиқларигача яхши билади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таълимотлар шомил ва комилдир.

Илоҳий-диний таълимотлар содир этилган бирон-бир жиноят инсонга маълум бўлмай қолганида ҳам, оламларнинг Робби – буюк Аллоҳ бандаларнинг энг нозик ишларини ҳам билиб туришини, қилинган заррача жиноятининг жазосини бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда албатта олишини қаттиқ таъкидлайди.

     Исломий тушунчаларга кўра, маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқ бўлади. Яна бир бор таъкидлаймизки, айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир.

    Ислом таълимотларига кўра, балоғатга етган ҳар бир инсоннинг барча маънавий жиноятлари, жумладан, заррача ёлғони ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғони номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азоблар ила жазоланади.

     Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди.

     Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар.

     Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.

   Келгуси ожизона сатрларда ушбу разил маънавий жиноят – ёлғон ҳақида қўлдан келганича сўз юритиш ниятидамиз. Мақсад, халқимиз ичида ушбу офат ҳақидаги тушунчани ойдинлаштириш, унинг таҳликали оқибатларидан жамиятимизни поклаш ва яхшиликнинг кўпайишига ҳисса қўшишдир.  

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ёлғон»
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 80 бет
ISBN: 978-9943-4360-3-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4471-сонли хулосаси ила чоп этилган

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Муқаддима

Ёлғоннинг таърифи

Ёлғоннинг сабаблари

Ёлғоннинг турлари

Ёлғоннинг ҳукми

Билимсиз фатво бериш ва билганини

яшириб, бошқа гапни айтиш энг катта ёлғондир

Ёлғон ибодатларга футур етказади

Ёлғон – гуноҳи кабирадир

Ёлғон – Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб»

деб ёзилиш сабабидир

Фолбинлар – ёлғончилар

Эшитганини суриштирмай гапирган ёлғончидир

Ёлғонни ҳадис деган дўзахидир

Қасамидан тонган ўта ёлғончидир

Кўрмаган тушини «кўрдим»,  деган ёлғончидир

Ёлғон энг ёмон хулқдир

Ёлғон ризқни камайтиради

Одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириш мумкин эмас

Ёлғон туфайли қалбни моғор босади

Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади

Ёлғонни тарк қилиш буюк фазилатдир

Ёлғоннинг бошқа турлари

Ёлғонга уч ҳолатда рухсат бор

Гапни буриб гапиришга рухсат бор

Нима қилмоқ керак?

Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Ёлғон» (экспорт учун)

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 1449
  • Сотувда: йўқ
  • 14,000 сўм


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, HILOL NASHR