• «Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма»

«Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма»

«Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма» деб номланган ушбу китоб «Ҳилол-Нашр» нашриёти таржимонлар жамоаси томонидан ўзбек тилига ўгирилди. Ушбу асар бугунги кунда Ислом оламида долзарб бўлиб турган мавзуларни қамраб олади.
Муаллиф бу китобда Исломнинг моҳиятини тушунтириб, айни пайтда нималар Исломга зид эканини ҳам кўрсатиб ўтган. Шу боис бу асар тафаккур қилувчи инсонларни Ислом билан таништириш учун яхши қўлланма бўла олади. У энг камида сизни Ислом ва унинг бугунги дунёдаги роли ҳақида ўйлаб кўришга ундайди.

Муаллиф: Шаҳзода Ғозий ибн Муҳаммад Ибн Толал
Таржимон
: Фарруҳ Инагамов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 416 бет
ISBN: 978-9943-9428-3-7
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йилдаги 16 мартдаги 2000 ҳамда 30 сентябрдаги 4931-сонли хулосалари асосида тайёрланди


Муқаддима

Бугунги кунда мусулмонлар Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган баъзи нарсаларни доимий равишда тушунтириб беришга мажбур бўлиб қолишмоқда. Баъзи мусулмонлар Исломнинг асл моҳиятини яхши англаб етмаганлар. Уларнинг мана шу ишлари сабаб Исломга нисбатан нотўғри ва хатарли қарашлар юзага келмоқда. Исломнинг аслида қандай бўлганини, Қуръонда таъриф қилинган Ислом билан бугунги кунда ёмонотлиқ қилинаётган Ислом орасидаги фарқни ғайридинларнинг жуда озчилик қисмигина билади, холос. Бу китобда айтиб ўтилган фикр-мулоҳазалар Исломнинг ҳақиқатини ва аслида қандай бўлганини ҳамда унга ёт бўлган қарашларни тушунтириб, кўрсатиб беришдаги бир ижобий қадамдир. Китобда ўн икки муҳим масала борасида бошланғич нуқта бўлиши учун ўн икки фаслда ўн икки оят танланган. Ушбу оятларнинг лавҳалари араб ёзувида битилган ва уни www.freeislamiccalligraphy.com сайтидан бепул юклаб олиш мумкин. Китобдаги бу лавҳалар ҳар бир мусулмоннинг кўзи ва қалбини қувонтирадиган намуна бўлиши учун келтирилди. Бу ўн икки оят Қуръондаги энг машҳур ёки энг кўп ўқиладиган оятлар эмас. Кўпгина китобларда асосан Қуръондаги энг машҳур оятларга эътибор қаратилади. Бироқ, ушбу китобда у қадар машҳур бўлмаган оятларнинг келтирилиши унда кўриб чиқиладиган масалаларга янгича ёндашишга имкон яратиши мумкин. Зеро, Қуръоннинг барча ояти Аллоҳ азза ва жалладан нозил бўлганига ҳеч шубҳа йўқ.

Бу китобнинг ҳар бир фасли олдинги ва кейинги фаслларга узвий боғлиқ эмаслиги ўқувчига ўзини қизиқтирган фаслни истаган тартибда ўқиш имконини беради. Бу услуб бугунги кунда кўпгина китобларда татбиқ этилаётгани сир эмас. Умуман олганда, бу фаслларнинг аксари мухтасар ва ихчамдир. Бироқ, Қуръони карим ва Ислом шариатига оид фасллар эса ундай эмас, чунки уларда ҳозирги кунда шаклланиб қолган нотўғри тушунчалар муҳокама ва муолажа қилинган.

Кўриниб турибдики, айтишга арзийдиган масалалар жуда кўп. Лекин уларга батафсил эътибор қаратсак, китобнинг ҳажми жуда кенгайиб кетади. Китоб баъзи бир муҳим ва мураккаб масалаларни қамраб олган бўлса-да, ёзилиш услуби, тили у қадар мураккаб эмас. Шунинг учун ҳам ҳошия ва манбаларни келтириб, уни қийинлаштирмадик. Китобда Қуръони каримдан келтирилган кўпгина оят-далиллар ажратиб кўрсатилди. Бундан ташқари, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган ҳужжат-далиллар ва баъзи шеърлардан намуналарга ҳам ўрин ажратилди. Бундай йўл тутиш исломий китобларда одатий ҳолдир. Арасту ўзининг шеърга оид китобида шундай дейди: «Яхши шеър илмийроқ бўлиб, тарихдан кўра жиддийроқдир. Чунки шеър умумий ҳақиқатларни тақдим қилишга интилади, тарих эса муайян бир воқеани тақдим қилади, холос».

Бу китобни ёзишдан мақсад – Ислом ҳақида дастлабки маълумотларни бериш, у ҳақдаги мухтасар қўлланма ёзиш, дин ҳақидаги сохта тасаввурлардан воз кечиб, мустақил фикрлашга азму қарор қилган кишиларга диннинг ҳозирги кунда шакллантирилган ёлғон сиймосидан унинг аслини ажратиб беришда манфаат келтиришдир.

Ўзи мусулмон бўлмай туриб, Исломни хунук кўрсатишга уринаётганлар билан мусулмон бўла туриб, Исломни хунук кўрсатаётганлар ўртасидаги ўзаро муштарак белги – бу ҳақда холис фикр юритишга рағбат қилмасликдир. Шунинг учун бу китоб «Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма» деб аталди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: C3176
  • Сотувда: Мавжуд
  • 39,000 сўм
  • 31,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Иймон»

«Иймон»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган ..

34,000 сўм 42,000 сўм

«Ислом тарихи» 1–2-китоблар

«Ислом тарихи» 1–2-китоблар

«Ислом тарихи» 1–2-китобларТарих барча ўтган авлодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих орқали тириклар ў..

121,000 сўм 143,000 сўм

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар»

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар»

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар»Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймМУҚАДДИМАҚуръонни инсоният учун қи..

28,000 сўм 36,000 сўм

«Олам ва одам, дин ва илм»

«Олам ва одам, дин ва илм»

«Олам ва одам, дин ва илм»Китобда олам ва одам, дин ва илм борасида Ислом ва Ғарбнинг қарашлари ҳақи..

49,000 сўм 58,000 сўм

«Путеводитель мыслящего человека по Исламу»

«Путеводитель мыслящего человека по Исламу»

«Путеводитель мыслящего человека по Исламу»     Настоящая книга «Путеводитель м..

31,000 сўм 39,000 сўм

«Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари»

«Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари»

«Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари»Қўлингиздаги ушбу мухтасар рисола бугунги кунда..

14,000 сўм 17,000 сўм

«Иймон» (совғабоп, қутида)

«Иймон» (совғабоп, қутида)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган ..

286,000 сўм 318,000 сўм

«Бир марта ўқинг, минг бора ўйланг»

«Бир марта ўқинг, минг бора ўйланг»

«Бир марта ўқинг, минг бора ўйланг» Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳам..

25,000 сўм 31,000 сўм

Фикр юритувчилар учун Ислом бўйича қўлланма, fikr yurituvchilar uchun Islom bo‘yicha qo‘llanma