«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 5-сони
(Журналимизнинг ушбу сони Қуръон ва унинг фазилатларига бағишланади)

  Мусулмонлар орасида Қуръони Карим сураларини ёд олмаган, уни қироат қилолмайдиган ёки эшитиб кўрмаган одам деярли топилмайди. Араб тилида «Қуръон» сўзи «қироат қилиш, жамлаш, ўқиш» каби маъноларни билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилинган амр-фармонларни ўзида жам қилган муқаддас Китоби тушунилади. Унинг бир қисми Маккада, бир қисми Мадинада нозил бўлгани учун суралар маккий ва маданийга ажратилади.

Динимиз илмни, айниқса, Аллоҳ таолонинг Китоби бўлмиш Қуръони Каримни тиловат қилиш, унинг маъноларини ўрганишни энг муҳим ишлардан ҳисоблайди. Бу китоб маълум бир шахс ёки бир жамиятга эмас, балки бутун инсониятга атаб нозил қилинган илоҳий дастурдир. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Каломуллоҳнинг бошқа каломлардан фазли Аллоҳ таолонинг махлуқотларининг фазличадир», деганлар. «Улумул Қуръон» уламолари унга қуйидаги таърифни беришган: «Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий орқали нозил қилган, тавотур билан нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган Каломидир»...

Аллоҳ таоло саодатманд бандаларига ушбу Китоб орқали Ўзининг каломи шарифига ошно бўлишни насиб этиши билан улкан ва беназир бахтни ато этди. Чунки улар дунёдаги яккаю ягона, бир ҳарфи ҳам ўзгармай сақланиб келаётган, Аллоҳ таолонинг Узи қиёмат қойим бўлгунча соф ҳолида сақлашни зиммасига олган китобни ўрганиш бахтига муяссар бўлиб туришибди. Қуръон камчиликлардан муназзаҳ илоҳий Каломдир. Замонлар ўтган сари ундаги сир ва ғайбий хабарлар, Қуръон сўзларининг фасоҳати, балоғати, латофати, оҳанги қайта-қайта, янгидан кашф бўлаверади.

Динимиз талабига кўра ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг Китобини ўқиб-ўрганиши, таълимотларини ҳаётига жорий этиши зарур. Уни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан чалғишлари, турли зарарли ғоя ва таълимотлар таъсирига тушиб қолишлари мумкин. Шунинг учун халқимизни иложи борича Қуръони Карим билан яқиндан таништириш, унга бағишланган асарларни кўпроқ тарғиб қилиш ҳозирги пайтдаги муҳим вазифалардан саналади. Чунки бу илоҳий калом тўлиғича инсонларни яхшилик қилишга, бошқалар билан тинч-тотув яшашга, қон тўкмасликка, ҳалол ва ҳаромни ажратишга, Аллоҳдан қўрқишга, Унга Итоатда бўлишга чорлайди.

Журналимизнинг бу галги сони Қуръони Каримнинг моҳияти, уни ўқиб-ўрганиш зарурати ва илоҳий Китобнинг фазилатларига бағишланди. Мақсадимиз, қисман бўлса-да журналхонларимизни Аллоҳнинг Китоби фазилатларидан баҳраманд қилишдир. Зеро, ҳар бир мусулмон Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби – Қуръони Каримга қайтиши, уни маҳкам тутиши лозим. Бунинг учун эса Қуръони Каримга бўлган иймонни мустаҳкамлаш, унинг ҳар бир оятини, ҳарфини қунт билан ўрганиш, энг муҳими, Қуръонга тўлалигича оғишмай амал қилиш лозим. Ана шундагина фитналар авж олган давримизда саодат йўлини топиш ва олий мақсадга эришиш мумкин!

Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа 
мажмуаси раҳбари, журнал бош муҳаррири

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 4-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 48 бет‎
ISSN: 2181-9858‎
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 23 майдаги 2852-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

ТАФСИР
«Арабий Қуръонни ваҳий қилдик»

ҲАДИС
Умматнг енг яхшилари 

«ҲИЛОЛ» МЕҲМОНИ
Башарият узра ҳужжат

ТАРИХ
Иброҳим алайҳиссалом

МАЪЛУМОТХОНА
Мусҳафи шарифнинг бош хаттоти

МАШҲУР МАСЖИДЛАР
Уммавийлар масжиди

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Ҳилол» журналининг 5-сони

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 2022
  • Сотувда: Мавжуд
  • 6,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Ҳилол тақвими 1438» 1(7)-сони

«Ҳилол тақвими 1438» 1(7)-сони

‎«Ҳилол» тақвимининг янги 1438 ҳижрий йил 1(7)-сони ‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз му..

2,800 сўм

«Ҳилол тақвими 1438» 2(8)-сони

«Ҳилол тақвими 1438» 2(8)-сони

‎«Ҳилол» тақвимининг 1438 ҳижрий йил 2(8)-сони ‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисл..

2,800 сўм

«Ҳилол тақвими 1438» 3(9)-сони

«Ҳилол тақвими 1438» 3(9)-сони

‎«Ҳилол» тақвимининг 1438 ҳижрий йил 3(9)-сони ‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисл..

3,300 сўм

«Ҳилол тақвими 1438» 4(10)-сони

«Ҳилол тақвими 1438» 4(10)-сони

‎«Ҳилол» тақвимининг 1438 ҳижрий йил 4(10)-сони ‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлис..

3,500 сўм

«Ҳилол тақвими 1439» 1(11)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 1(11)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 1(11)-сони ‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг - ..

3,500 сўм

«Ҳилол тақвими 1439» 2(12)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 2(12)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 2(12)-сони‎ ‎‎   «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг..

3,500 сўм

«Ҳилол тақвими 1439» 4(14)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 4(14)-сони

«Ҳилол тақвими 1439» 3(13)-сони«Ҳилол» нашриёт-матбааси сиз азиз мухлисларга ўзининг - «Ҳилол» тақви..

3,500 сўм

«Ҳилол» журналининг 1-сони

«Ҳилол» журналининг 1-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 1-сони   Мамлакатимиз оммавий ахборот ..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 2-сони

«Ҳилол» журналининг 2-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 2-сони«Ҳилол» журналининг азиз ўқувчилари, муҳта..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 3-сони

«Ҳилол» журналининг 3-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 3-сони    Аллоҳ таолонинг од..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 4-сони

«Ҳилол» журналининг 4-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 4-сони    Ҳар йили минглаб м..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 8-сони

«Ҳилол» журналининг 8-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 8-сони(Журналимизнинг ушбу сони Пайғамбаримиз си..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 9-сони

«Ҳилол» журналининг 9-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 9-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳ..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 1(10)-сони

«Ҳилол» журналининг 1(10)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 10-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Му..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 2 (11)-сони

«Ҳилол» журналининг 2 (11)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 2 (11)-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ&nbs..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 3 (12)-сони

«Ҳилол» журналининг 3 (12)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 3 (11)-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ&nbs..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 4 (13)-сони

«Ҳилол» журналининг 4 (13)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 4 (13)-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ&nbs..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 5 (14)-сони

«Ҳилол» журналининг 5 (14)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 5 (14)-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ&nbs..

6,000 сўм

«Ҳилол» журналининг 6 (15)-сони

«Ҳилол» журналининг 6 (15)-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 6 (15)-сониҒоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ&nbs..

6,000 сўм

hilol jurnal, ҳилол журнал