Излаш
0
Саватча
Обуна

«Жавомеъул калим»


  • 19,000 сўм





Улашиш:

«Жавомеъул калим»
(қисқа саҳиҳ ҳадислар)

МУҚАДДИМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Саййидимиз Расулуллоҳга, у зотнинг оли байтлари, саҳобалари ва уларга эргашганларга дуруду салавотлар бўлсин!

Ҳадис илми илмларнинг энг шарафлиси, энг афзали, толиби илм учун энг муҳимларидандир. Зеро, у шаръий далилларнинг иккинчи манбаи, усул ва аҳкомларнинг асосидир. Толиби илмлар, исломий илмларга қизиқувчилар Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримдан кейин эътибор қаратишлари лозим бўлган илм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Билиб қўйингларки, менга Китоб билан бирга унинг мисли ҳам берилди», деб айтганлар (имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар). Бинобарин, Қуръон билан суннат ҳужжат-далил мезонида тенг бўлиб, рушду ҳидоятнинг асосидир.

Қадрдон дўстимиз, биродаримиз доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома ушбу рисолада саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларни тўплаган бўлиб, уларнинг ҳажми кичик, иборалари енгил, ёдлаш учун осондир. Ибодат, муомалот, ахлоқ-одоб, тарбия ва бошқа мавзуларга оид ушбу ҳадислар Исломнинг мадори бўлган ҳадислар жумласидандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал фазилатларидан, ижобий сифатларидан бири «жаво-меъул калим» бўлиб, қисқа, лўнда сўзлар билан олам-олам маъноларни ифодалаш қобилияти эди. Ушбу тўплам ҳам ана шундай мўъжаз, аммо шомил маъноларни ўзида мужассам қилган ҳадислардан иборат бўлгани боис китобни шундай номладик.

Рисолада жамланган ҳадисларни тўғри ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун калималар эъроби (ҳаракатлари) билан берилган. Китоб мухтасар бўлиши учун ҳадисларнинг барча ровийлари келтирилмай, бир ёки икки машҳур ҳадис тўпламига нисбат бериш билан кифояланилган. Китобнинг охирида эса ҳадисларни ривоят қилган саҳобаларнинг асосан «Тақрибут-таҳзиб» китобидан олинган қисқача таржимаи ҳоллари берилган. Шунингдек, китобхонларимиз учун нотаниш бўлиши мумкин бўлган сўз ва ибораларга қисқа изоҳлар ҳам берилган.

Аллоҳ таоло муҳтарам дўстимиз Муҳйиддин Муҳаммад Аввоманинг ушбу хизматларини ҳусни қабул айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин. Муаллифнинг падари бузрукворлари – машҳур муҳаддис олим ­Муҳаммад Аввома ҳазратларига ҳам баракотли умр, манфаатли илмий фаолият ато этсин, динимизнинг равнақи йўлидаги хизматларини бардавом қилсин! Омин!

Исмоил Муҳаммад Юсуф

Муаллиф: Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон: Исмоил Муҳаммад Юсуф
Номи: «Жавомеъул калим» (қисқа саҳиҳ ҳадислар)
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-5110-4-0
Ўлчами: 70х90 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ушбу китобниниг электрон нашри ҳам бор. Уни ўқиш учун сизга «Hilol eBook» дастури керак бўлади:
 

Мундарижа

Муқаддима

Илм, уламолар ва таълимнинг фазилати ҳақидаги ҳадислар

Амалга, мусулмонлар жамоасини лозим тутишга ундайдиган ҳамда дин осонлигининг баёни ҳақидаги ҳадислар

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ва хусусиятлари ҳақидаги ҳадислар

Омма саҳобалар ва баъзи  машҳурларининг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар

Уммати муҳамадиянинг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар

Ислом рукнлари, иймон шўъбалари ва Аллоҳнинг мўминларга ҳозирлаган нарсалари ҳақидаги ҳадислар

Намоз ва унинг муқаддималари ҳақидаги ҳадислар

Нафл намозлар ва баъзи маъсур дуолар ҳақидаги ҳадислар

Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилати ҳақидаги ҳадислар

Беморни бориб кўриш ва ҳаққига дуо қилиш ҳақидаги ҳадислар

Рўза, рўзадорнинг одоблари ва нафл рўзалар ҳақидаги ҳадислар

Закотнинг фазрлиги ҳақидаги ҳадислардан

Ҳажнинг фарзлиги ҳақидаги ҳадислар

Дуо, зикр ва уларнинг фазли ҳақидаги ҳадислар

Умумий ва хос муносабатларга оид баъзи маъсур дуолар

Мўминлар орасидаги умумий биродарлик ҳуқуқлари ҳақидаги ҳадислар

Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлик ришталарини боғлаш ҳақидаги ҳадислар

Мўминлар, қўшнилар орасида ўзаро раҳм кўрсатишга ундаш ва дўст танлаш ҳақидаги ҳадислар

Ҳаё, содиқлик ва бошқа карамли хулқлар ҳақидаги ҳадислар

Садақа, етим ва бевага яхшилик қилишга ундаш ҳақидаги ҳадислар

Яхши сўз ҳақидаги ҳадислар

Ёмон ахлоқ ва баъзи ҳаром ишлардан нафратлантириш ҳақидаги ҳадислар

Зуҳд ва рақоиқ ҳақидаги ҳадислар

Набавий васиятлар жамланмасидан

Ҳадисларда исми зикр қилинган саҳобалар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши