«Кўҳна дунё ривоятлари»
- Сотувда: йўқ
- Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
- Маҳсулот коди: H258
- Маҳсулотни кўрганлар сони: 28479
-
25,000 сўм
Улашиш:
«Кўҳна дунё ривоятлари»
Муҳтарам китобхон! Болалигимизда ота-оналаримиз кўпинча кечки овқатдан сўнг, баъзан нонушта устида биз, фарзандларига «тарбиявий соатлар» ўтказишар, суҳбатлари зерикарли бўлмаслиги ва эслаб қолишимиз осон бўлиши учун кўпинча гапларига халқ мақоллари ва матал-лари, турли ибратли ривоятлар, ўзлари гувоҳ бўлган воқеалар, ҳадисларни усталик билан сингдириб юборишар-ди. Айниқса, ўтмиш донишмандларининг оғиздан-оғизга ўтиб келаётган турли ибратли ривоятлари, насиҳатомуз ҳикоятлари ҳаммамизга ёқар, уларни соатлаб тинглашга тайёр эдик.
Ёшимиз улғайди, ўзимиз ҳам оила қурдик, фарзандли, не-вара-чеварали бўлдик. Аммо замон шиддатли бўлиб кетди-ми ё вақтнинг баракаси қочдими ёки биз, катталар ҳафсаласиз бўлиб қолдикми, нима бўлганда ҳам, ўша «тар-биявий соатлар» унут бўлди. Уларнинг ўрнини телевизор, компьютер, телефон каби техника воситалари эгаллаб олди. Болаларга айтиб бериладиган ривоятлар ҳам аста унут бўла бошлади.
Шарқ донишмандларининг ибратли ҳикоятлари ва ри-воятларидан тузилган ушбу китоб болалар тарбияси соҳасида олиб борилаётган кенг миқёсли ишлардаги ана шу кемтикни бироз тўлдирса, фарзандларимизни яхшиликка, эзгуликка, инсофга, адолатга, пок эътиқодга чорласа, ахлоқ-одобларидаги қусурларни йўқотишда фойдаси тегса, муаллиф ўз олдига қўйган мақсадига эришган бўлур эди. Китобга тартиб беришдан асосий муддао ҳам фақат шу-дир! Мутолаангиз фойдали ва мароқли бўлсин деб,
Аҳмад МУҲАММАД.
Муаллиф: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: «Кўҳна дунё ривоятлари»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2016
Ҳажми: 328 бет
ISBN: 978-9943-4633-6-3
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
ХАЛҚ ДОНИШМАНДЛИГИНИНГ ШИНГИЛ ДУРДОНАЛАРИ
ЎТМИШДАН РИВОЯТЛАР
ЗАМОНАВИЙ РИВОЯТЛАР