Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм
  • ЙЎҚ
    «Араб Алифбоси» ёзиш ва ўқиш китоби

«Араб Алифбоси» ёзиш ва ўқиш китоби

  • 4,000 сўм



«Араб алифбоси» ёзиш ва ўқиш китоби

   Мустақиллик йилларида иқтисодий — ижтимоий сохада қатор имкониятлар билан бир қаторда маънавий соҳада ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Чунончи, улур аждодларимиздан қолган бебаҳо маънавий мерос — тариҳ адабиёт, аниқ фанлар, фалсафа, мантиққа оид ноёб қўлланма асарлар жорий алифбога ўгирилди ва халқимизга тақдим этилди. Бироқ, соха мутахассисларининг маълумот беришича, биргина Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институти фондида тадқиқотчисини ўқувчисини кутиб турган минглаб қулёзма асарлар мавжуд. Уларнинг аксарияти араб ёзувида эканини инобатга олинса, бу сохада билимдонларни кўплаб етиштириш долзарб вазифалардандир.
    Шу маънода Исмоил Охуновнинг "Араб алифбоси: ёзиш ва ўқиш дафтари" араб ёзувини ўрганувчилар учун жуда қулай, ўзига хос услубий қўлланма бўлган.
    Китобда "оддийдан мураккабга” усулига амал қилинган холда аввало "Алифбо", сўнгра белгилар, чўзиқ унлилар ҳақида маълумот берилган. Ҳарфларни ўқиш ва ёзиш малакаси шаклланган ўқувчига машқ дафтари сўнгида "Қамарий ҳарфлар", "Шамсий ҳарфлар" "Ўқинг ва ёзинг" сарлавҳалари остида мухим маълумот ва топшириқлар тақдим этилган. Машқ дафтаридаги ёзувларнинг хуснихат билан ёзилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Абдумурод Тилавов Филология фанлари номзоди, ЎзМУ доценти
Зайнобиддин Абдурашидов, ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети араб тили ўқитувчиси

Муаллиф: Исмоил Охунов
Номи: «Араб Алифбоси» ёзиш ва ўқиш китоби
Нашриёт: «Наврўз» нашриёти
Сана: 2016
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-381-28-5

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши