Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

Маҳсулотларни етказиб бериш

  • Фойдаланувчи саҳифалардан маҳсулотларни харид қилганда саҳифа маъмурияти томонидан маҳсулотлар қуйидаги вақт ичида почта хизмати пункларидан бирига етказиб беради:

U-pay.uz, Click.uz, Mbank.uz, Woywoo.uz, Payme.uz тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширилган бўлса, тўлов ўтгандан сўнг 3 иш куни мобайнида почтага топширилади.

  • Маҳсулотлар Ўзбекистон Миллий почтасининг махсус хабарномалик бандерол хизмати орқали юборилади.
  • Бандероллар хозирда фақат Ўзбекистон Республикаси бўйлаб етказиб берилади.
  • Бандерол юборилгандан сўнг саҳифа маъмурияти фойдаланувчига электрон мактуб орқали хабар беради.
  • Мижоз бандерол қабул қилаётганда почта хизмат улардан имзо талаб қилади. Имзо қўйилмаган тақдирда бандерол топширилмай ортга қайтарилади.
  • Бандероллар почтага топширилгандан сўнг 3 кундан 10 кунгача бўлган муддатда етказилади. Уларнинг ўз вақтида етказиб берилишига Ўзбекистон Миллий почтаси жавобгар, бунга hilolnashr.uz маъмурияти жавоб бермайди.
  • Фойдаланувчи манзилни нотўғри берганлиги ёки почта хизматидагилар борганда қабул қилиб олувчи бўлмагани сабаблик қайтиб келган бандеролни яна қайта юбориш харажатини мижозни ўзи тўлайди.
  • Бандероллар юборилгандан сўнг почта харажатлари хеч қандай ҳолатда қайтариб берилмайди.
  • Бандеролларни қадоқлаш ва юбориш нархлари маҳсулот сотиб олинаётганда унинг нархларидан ташқари қўшимча хақ сифатида қабул қилиб олинади.
  • Фойдаланувчи маҳсулотларга буюртма бераётганда манзилларни индекслари билан тўғри бериши шарт.
  • Фойдаланувчи бизга тақдим қилган маълумотлар яъни унинг исми шарифи, почта манзили ва мавжуд бўлса телефон рақамлари қулайлик учун почта ходимларига тақдим қилинади.
  • «Ҳилол-нашр» электрон дўконидан сотиб олинган дисклар қийматли бандерол ҳисобланади. Шунинг учун уларни ўзингиз яшаб турган худуддаги «Ўзбекистон почтаси» шахобчаларига бориб олишингиз керак.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериш

почта (бандерол) ва қадоқлаш ҳаражатлари:

1 дона китоб ёки диск учун 4500 сўм

2 дона китоб ёки диск учун 5500 сўм

3 дона китоб ёки диск учун 6500 сўм

4 дона китоб ёки диск учун 7500 сўм

5 дона китоб ёки диск учун 12 000 сўм

10 дона китоб ёки диск учун 20 500 сўм

20 дона китоб ёки диск учун 37 500 сўм

Бошқа ададдаги ҳаридлар ҳаражатларини билиш учун «Почта ҳаражатларини аниқлаш»  тугмасини босиб аниқлашингиз мумкин.

 

 "Бош дўконимиздан олиб кетиш"

Фойдаланувчи буюртма бериш вақтида истаса "Бош дўконимиздан олиб кетиш"ни танлаши мумкин. Бунда етказиб бериш харажатлари олинмайди. Бунда буюртмага тўлов қабул қилинган кундан 30 кун ичида буюртмачи ўз шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан келиб маҳсулотларни бош дўконимиздан олиб кетиши керак. Буюртмачи 30 кун ичида келмаса буюртма бекор қилинади. Бекор қилинган буюртма тўлови эса буюртмачи келиб ариза ёзган тақдирда унинг шахсий пластик картасига қайтариб берилади. Бош дўкон манзили: Тошкент шаҳар, Сўгалли ота кўчаси 5 уй. Телефон: + 99871-2162927

PDF Каталог

"Китоблар дунёси" саҳифасидан онлайн буюртма бериш қўлланмаси