Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм
  • «Виждон уйғонур»

«Виждон уйғонур»

  • 17,000 сўм



«Виждон уйғонур» 

Виждон - ҳакам. Виждон - одамни иймонсизлик жарига қулашдан асраб қолувчи посбон. Виждонига тескари юрмайдиган одам ҳаётида ўз олдига қўйган вазифаларга тўла эриша олади. Одамлар тилла-ю жавоҳир безакларга ихлос қўядилар, ҳолбуки, энг бебаҳо зийнат -соф виждондир. Виждоннинг улуғ ва ажиб бир қудрати бор: у аввало, гуноҳсиз одамни ҳар қандай қўрқувдан фориғ этади. Гуноҳкорни эса тасаввуридаги ўзи лойиқ бўлган жазо олдида талвасага солиб туради. Ҳалол одамдан виждони буюрганича иш тутишни талаб қилиш ортиқча. Виждонига хилоф иш тутишни талаб қилиш эса уни ҳақоратлаш демак. Дониш аҳли дейдики: “Қанча-қанча ғам-аламларим бўла туриб, шундан мен тенгсиз бир таскин топаманки, ҳеч қандай душманим ҳам виждонимни тортиб олишга қодир эмас. Мен эсам ҳеч қачон виждонимга рахна солувчи ўз душманимга айланмайман”.

Агар барча яхши фазилатларни бир фозил мамлакатга қиёс этсак, виждон бу мамлакатнинг подшоси, инсоф ва адолат унинг “ўнг қўл” ва “чап қўл” вазиридир. Виждонли одам барча фазилатларни ўзида жамлаган бўлади. У ҳеч қачон бировга зулм қилмайди ёки ҳақиқатдан юз ўгирмайди. Киши бировнинг қайғусидан шодландими, билингки, у виждон эгаси эмас. 

Мазкур китобда езувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.

Муаллиф: Тоҳир Малик
Номи: «Виждон уйғонур»
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2014
Ҳажми: 400 бет
ISBN: 978-9943-27-252-1

БИРИНЧИ БЎЛИМ. КАМАЛАККА ЎХШАГАН ДУНЁ

Иззат ва шараф тантанаси

«Нафсим менинг балодир...»

Зулмат салтанати

Ёмонликлар онаси

Искандарнинг васияти

ИККИНЧИ БЎЛИМ; «ЭЗГУЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЭЗГУЛИКДИР»

Энг одил ҳакам

Нажот пойдевори

Яхшилик нима?

Қалбларнинг раҳмати

Инсоният боғининг ҳосилдор дарахти

Заҳарли тикан

«У исроф қилувчиларни севмас»

...Усени кесади

УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЮРАКНИНГ ҲАҚИҚИЙ КЎЗГУСИ

Қимматбаҳо гавҳар

Вафогули

Севгининг жони

Мардлик ва олижаноблик

Шуҳрат – офат

Камтарга – камол

Манманга – завол

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши
PDF Каталог

"Китоблар дунёси" саҳифасидан онлайн буюртма бериш қўлланмаси