Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

Талаб ва шартлар

Фойдаланувчи ва саҳифа маъмуриятининг мажбурият ва ҳуқуқлари:

hilolnashr.uz ва e-hilolnashr.uz (келгусида саҳифалар) “HILOL NASHR” МЧЖ нашриётининг интернетдаги расмий саҳифалари ҳисобланади.
Саҳифалар “HILOL NASHR” МЧЖга тегишлидир.


1. Фойдаланувчи мажбурияти ва ҳуқуқлари:


1.1. Саҳифаларда рўйхатдан ўтиш бепул ва мажбурий эмасдир. Фойдаланувчи ўз хохишига кўра рўйхатдан ўтади.

1.2. Фойдаланувчи саҳифаларда рўйхатдан ўтиш билан бирга шахсий кабинет яратиш учун керакли бўлган хақиқий ва сўнги маълумотларни тақдим этиши шарт. Шу билан бирга хар бир фойдаланувчига тегишли бўлган логинни яратиш учун электрон манзилни бериши керак.

1.3. Фойдаланувчи бераётган маълумотларни тўғрилигини ва маълумотларга нисбатан учинчи шахслар томонидан шикоятлар келмаслигини кафолатлаши шарт.

1.4. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг тақдим қилган электрон манзилига саҳифаларга кириш логини ва пароли ёзилган мактуб қабул қилиб олади.

1.4. Ўз логин ва паролларни махфийлиги ва тарқалиб кетмаслигини таъминлаш фойдаланувчи зиммасидадир.

1.5. Фойдаланувчи ўз логин ва пароли билан унинг рухсатисиз ишлатилганини билса зудлик билан маъмуриятга This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон манзили орқали маълум қилиши керак.

1.6. Фойдаланувчи саҳифалардан фойдаланишда этика ва тарбия нормаларига риоя қилиши шарт.

1.7. Фойдаланувчи саҳифаларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган, шунингдек, бировларга зарар келтирадиган, шахсларни хақорат қиладиган, муаллифлар хуқуқини бузадиган, инсонлар орасида ирқий, диний, жинсий, ижтимоий ҳолатлари бўйича низоларга олиб келувчи материалларни жойламаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.8. Фойдаланувчи бир нечта ёки ўзига тегишли бўлмаган шахс номидан рўйхатдан ўтиши мумкин эмас.

1.9. Фойдаланувчи саҳифалардан олган материаллар ва маҳсулотларни фақатгина ўзи ишлатиши мумкин, яъни саҳифа маъмурияти ёки муаллифларнинг ёзма рухсатисиз улардан нусҳа кўчириши ва тарқатиши мумкин эмас.

1.10. Фойдаланувчи саҳифалардан маҳсулотлар харид қилганда саҳифа маъмурияти томонидан махсулотлар қуйидаги вақт ичида почта хизмати пункларидан бирига етгазиб беради:

U-Pay.uz, Click.uz, Mbank.uz, Woywoo.uz, Payme.uz тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширилган бўлса, тўлов амалга ошгандан сўнг 3 иш куни мобайнида.

  • Маҳсулотлар Ўзбекистон Миллий почтасининг махсус хабарномалик бандерол хизмати орақали юборилади.
  • Бандероллар хозирда фақат Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб юборилади.
  • Фойдаланувчи маҳсулотларга буюртма бераётганда манзилларни индекслари билан тўғри бериши шарт.
  • Буюртма берилгандан сўнг, 3 кун ичида тўлов амалга оширилмаса ушбу буюртма бекор қилинади. Фойдаланувчи янгитдан буюртма бериши керак бўлади.
  • Бандерол юборилгандан сўнг саҳифа маъмурияти фойдаланувчига электрон мактуб орқали хабар беради.
  • Мижоз бандерол қабул қилаётганда почта хизмат улардан имзо талаб қилади. Имзо қўйилмаган тақдирда бандерол топширилмай орга қайтарилади.
  • Бандероллар почтага топширилгандан сўнг 3 кундан 10 кунгача бўлган муддатда етказилади. Уларнинг ўз вақтида етказиб берилишига Ўзбекистон Миллий почтаси жавобгар, унга саҳифалар маъмурияти жавоб бермайди.
  • Фойдаланувчи манзилни нотўғри берганлиги ёки почта хизматидагилар борганда қабул қилиб олувчи бўлмагани сабаблик қайтиб келган бандеролни яна қайта юбориш харажатини мижозни ўзи тўлайди.
  • Бандероллар юборилгандан сўнг почта харажатлари хеч қандай ҳолатда қайтариб берилмайди.
  • Бандеролларни қадоқлаш ва юбориш нархлари маҳсулот сотиб олинаётганда унинг нархларидан ташқари қўшимча хақ сифатида қабул қилиб олинади.
  • Бандероллларни қадоқлаш ва юбориш нархларини саҳифамиздан билиб олишингиз мумкин.
  • Юқорида айтилган почта хизматлари нархларини саҳифа маъмурияти фойдаланувчиларга эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириши мумкин.

1.11. Фойдаланувчи буюртма бериш вақтида етказиб бериш турларини танлашда "Бош дўконимиздан олиб кетиш"ни танлаши мумкин. Бунда етказиб бериш харажатлари олинмайди. Бунда буюртмага тўлов қабул қилинган кундан 30 кун ичида буюртмачи ўз шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан келиб маҳсулотларни бош дўконимиздан олиб кетиши керак. Буюртмачи 30 кун ичида келмаса буюртма бекор қилинади. Бекор қилинган буюртма тўлови эса буюртмачи келиб ариза ёзган тақдирда унинг шахсий пластик картасига қайтариб берилади.

1.12. Фойдаланувчи харид маҳсулотлар хақида тўлиқ маълумот билан яхшилаб танишгандан сўнг харид қилиши керак. Саволлар бўлса саҳифалар маъмуриятига мурожаат қилиши керак.

1.13. Саҳифамиздан харид қилинган маҳсулотлар қайтариб олинмайди ва амалга оширилган тўловлар фойдаланувчига қайтарилмайди.

1.14. Фойдаланувчи маъмуриятга унинг шахсий кабинетини ўчиришни илтимос қилиб мактуб ёзиш орқали саҳифадан фойдаланишини тўхташиши мумкин.


2. Саҳифалар маъмуриятининг мажбурият ва ҳуқуқлари:

2.1. Саҳифалар маъмурияти исталган вақтда саҳифалар дизайни, жойлашиши, шунингдек ичидаги материалларни фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эгадир.

2.2. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчиларга саҳифаларга оид электрон мактублар юбориб туриш хуқуқига эга. Лекин саҳифа маъмурияти хеч қачон фойдаланувчидан шахсий кабинетига кириш логин ва пароллари хақида маълумот сўраб мактуб ёзмайди!

2.3. Саҳифа маъмурияти маҳсулотларни нархларини истаган вақтда фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эга.

2.4. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчиларга эълон қилмасдан ёки эълон қилиб истаган материаллар ва ёзувларни ўчириб ташлаш, шунингдек фойдаланвчиларни фаолиятини тўхтатиш ёки қисман тақиқлаш хуқуқига эгадир.

2.5. Саҳифалар маъмурияти саҳифалардан фойдаланишга қўшимча шартлар, тақиқлар ёки саҳифа фаолиятини вақтинчалик ёки умуман тўхтатиш хуқуқини ўзида қолдиради.

 
  • КЎП ХАРИД ҚИЛИНГАНЛАР

  • КЎП КЎРИЛГАНЛАРИ

ЙЎҚ
«Руҳий тарбия» 1, 2, 3- жузлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик «Руҳий тарбия» ..

77,000 сўм

ЙЎҚ
«Бахтиёр оила»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» деб номланг..

39,000 сўм

ЙЎҚ
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳалол ..

14,500 сўм

ЙЎҚ
«Дин насиҳатдир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Дин на..

14,500 сўм

ЙЎҚ
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 5-жилд

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Зикр а..

26,000 сўм

ЙЎҚ
«Ижтимоий одоблар»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» деб ном..

30,000 сўм

«Шамоили Муҳаммадийя»

«Шамоили Муҳаммадийя»    Ҳазрати Имом Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Ш..

32,500 сўм

ЙЎҚ
«Руҳий тарбия» 1, 2, 3- жузлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик «Руҳий тарбия» ..

77,000 сўм

ЙЎҚ
«Шайтанат» 5-китоб

Шайтанат Қисса 5-китоб Ҳар бир соҳда бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маъл..

12,000 сўм

ЙЎҚ
«Амаллар ниятга боғлиқдир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Амалла..

7,300 сўм

ЙЎҚ
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-жуз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Хислат..

28,000 сўм

ЙЎҚ
«Кифоя» 1,2,3 - жузлари

«Кифоя» 1,2,3 - жузлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «..

80,000 сўм