Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

Биз ҳақимизда


 

«Нilol-nashr» МЧЖ нашриёт-матбаа мажмуасининг фаолият юрита бошлаганига олти йил бўлди. Шу  вақт ичида босмахонада ўрнатилган матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла механизациялаш, матбаачиликнинг замонавий усулларини ишга солиш ва китоб нашр этишда энг илғор воситалардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди.

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси асосий фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб бормоқда:
Дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп этиш.
Илмий-маърифий, публицистик ва бадиий асарларни нашр этиш.
Қадоқлаш, этикетка, плакат, кўп рангли буклетлар ва бошқа реклама маҳсулотларини босиш.
Илмий-маърифий мазмундаги аудио ва видео маҳсулотлари тайёрлаш.
Китоб, аудио ва видеомаҳсулотлар савдоси.

«Нilol-nashr» ННМ асосан мамлакатимиз аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини бир қадар қондириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида у республиканинг атоқли олимларидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлиб кетган кўп жилдли «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар туркуми, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Қуръон илмлари», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар», «Суннитские вероубеждения» ва «Разногласия: причины и решения» (рус тилида), доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик – бидъатдир», Саййид Мубаш-шир Тарозийнинг «Соф табиат дини», хитойлик олим Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари, «Форс тили», «Араб адабий тили» дарсликлари каби ўнлаб китобларни нашр қилди. 
Айниқса мамлакатимиз Президентининг бевосита тавсияси билан «Олтин сил-сила» туркумида нашр этила бошлаган олтмиш жилдли ҳадислар тўпламини чоп этиш мазкур босмахонага топширилгани катта воқеа бўлди. Ушбу туркумга кирувчи «Саҳиҳул Бухорий» асарининг дастлабки уч жилдининг чоп этилиши «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси фаолиятини янги босқичга кўтарди. 
Мазкур китоблар мазмуни ва безатилиши жиҳатидан ўзбек матбаачилигида янги саҳифа очди. Нашриётимиз ушбу китобнинг муқоваси туфайли Матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда «Йилнинг энг яхши муқовачиси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Босмахонада қуйидаги ишлаб чиқариш-технология цикли мавжуд:
Босишдан олдинги тайёрлов ишлари (Topsetter 74 СТР мажмуаси); 
HEIDELBERG дастгоҳларида чоп этиш; 
қаттиқ муқова (KOLBUS BF-40 дастгоҳи); 
термомуқова (Muller Martini); 
ип билан тикиш; 
қоғоз букиш (Heidelberg - Stahlfolder T52);
зарҳаллаш; 
кесиш (POLAR-78, Perfecta SDY-2);
HEIDELBERG Printmaster PM 74
HEIDELBERG Printmaster MOZP

PDF Каталог

"Китоблар дунёси" саҳифасидан онлайн буюртма бериш қўлланмаси

 
  • КЎП ХАРИД ҚИЛИНГАНЛАР

  • КЎП КЎРИЛГАНЛАРИ

ЙЎҚ
«Руҳий тарбия» 1, 2, 3- жузлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик «Руҳий тарбия» ..

77,000 сўм

ЙЎҚ
«Бахтиёр оила»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» деб номланг..

39,000 сўм

ЙЎҚ
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳалол ..

14,500 сўм

ЙЎҚ
«Дин насиҳатдир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Дин на..

14,500 сўм

ЙЎҚ
«Зикр аҳлидан сўранг» тўплами 5-жилд

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Зикр а..

26,000 сўм

ЙЎҚ
«Ижтимоий одоблар»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» деб ном..

30,000 сўм

ЙЎҚ
«Руҳий тарбия» 1, 2, 3- жузлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик «Руҳий тарбия» ..

77,000 сўм

ЙЎҚ
«Шайтанат» 5-китоб

Шайтанат Қисса 5-китоб Ҳар бир соҳда бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маъл..

12,000 сўм

«Шамоили Муҳаммадийя»

«Шамоили Муҳаммадийя»    Ҳазрати Имом Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Ш..

32,500 сўм

ЙЎҚ
«Тафсири Ҳилол» (6 жилд)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жи..

0 сўм

ЙЎҚ
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-жуз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Хислат..

28,000 сўм

ЙЎҚ
«Муфассал тажвид»

Одинахон Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Муфассал тажвид» деб номланган китоби. Б..

9,800 сўм