Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

 

 

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси 2011 йилда фаолият юрита бошлаган. Ўтган қисқа муддат мобайнида босмахонада ўрнатилган матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла механизациялаш, матбаачиликнинг замонавий усулларини ишга солиш ва китоб нашр этишда энг илғор воситалардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди.

     «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси асосий фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб бормоқда:

  • Дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп этиш.
  • Илмий-маърифий, публицистик ва бадиий асарларни нашр этиш.
  • Қадоқлаш, этикетка, плакат, кўп рангли буклетлар ва бошқа реклама маҳсулотларини босиш.
  • Илмий-маърифий мазмундаги аудио ва видео маҳсулотлари тайёрлаш.
  • Китоб, аудио ва видеомаҳсулотлар савдоси.

 

    «Нilol-nashr» НММ асосан мамлакатимиз аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини бир қадар қондириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунгача матбаада фазилатли аллома, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлган олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» асари, кўп жилдлик «Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми, «Сунний ақийдалар», «Ақийдатут Таҳовий шарҳининг талхийси», «Қуръон илмлари», «Кифоя», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Бахтиёр оила» «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» каби 100 дан ортиқ номдаги китоблари чоп этилди. Шунингдек, муаллифнинг ўндан ортиқ китоблари, жумладан, «Тафсири Ҳилол» ва «Ҳадис ва ҳаёт» асарларининг бир неча жилдлари, «Сунний ақийдалар», «Васатия – ҳаёт йўли», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар» асарлари рус тилида ҳам чоп қилинди. Бундан ташқари, шайх ҳазратлари таржима қилган доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик – бидъатдир», Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Соф табиат дини» асарлари, хитойлик олим Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари, «Форс тили», «Араб адабий тили» дарсликлари каби ўнлаб китоблар ҳам матбаамизда нашрдан чиқди.


    Юртбошимиз раҳбарлигида нашр этила бошлаган олтмиш жилдлик «Олтин силсила» ҳадислар туркумининг «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси томонидан чоп этилиши ватанимиз мусулмонлари ҳаётида улкан воқеа бўлди. Бугунги кунда ушбу туркумга кирувчи «Саҳиҳул Бухорий» асарининг дастлабки беш жилди чоп этилди. 
    Булардан ташқари, «Нilol-nashr» нашриёт-матбаасида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ота-оналар учун шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Соғлом бола», «Кексаларни эъзозлаш», «Бахтиёр оила», «Одоблар хазинаси», «Зуҳд ва ҳаё», «Исроф» каби китоблар, шунингдек, ёзувчи Эркин Малик қаламига мансуб «Болалигим эртаклари» китоби, болалар учун мўлжалланган «Egri va to‘g‘ri», «Topishmoqlar», «Boshqotirmalar», «Odobingiz – obro‘yingiz», «To‘rt muchangiz sog‘ bo‘lsin» каби 10 дан ортиқ номдаги китобчалар нашр этилди. 
Шунингдек, нашриётимизда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Фалак», «Меҳмон туйғулар» каби асарлари, Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «Сиз қандай яшамоқчисиз?» китоби, ёш ижодкорлардан Абдулазиз Сафийнинг «Нуриддин» романи, «Мумтоз адабиёт дурдоналари» туркумида «Булбул ноласи» (Махтумқули), «Қалб гавҳари» (Фузулий), «Маърифат ёғдуси» (Саъдий Шерозий), «Навоийдан чу топқайлар навое» (Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё) каби китоблар нашр этилди ва улар китобхонлар томонидан яхши кутиб олинди.

      «Нilol-nashr» нашриёт-матбааси Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган кўпқаватли бинода жойлашган бўлиб, нашриёт ва босмахона ходимлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган, замонавий компьютер техникаси, дастурлар ва бошқа керакли асбоб-ускунлар билан жиҳозланган. Бинонинг маросимлар залида турли ижтимоий тадбирлар, тақдимотлар, диний-маърифий мажлис ва маросимлар, жумладан, янги китоблар тақдимоти, турли байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тантаналар ўтказиб турилади.

 

Босмахонада қуйидаги ишлаб чиқариш-технология цикли мавжуд:

Босишдан олдинги тайёрлов ишлари (Topsetter 74 СТР мажмуаси); 
HEIDELBERG дастгоҳларида чоп этиш; 
қаттиқ муқова (KOLBUS BF-40 дастгоҳи); 
термомуқова (Muller Martini); 
ип билан тикиш; 
қоғоз букиш (Heidelberg - Stahlfolder T52);
зарҳаллаш; 
кесиш (POLAR-78, Perfecta SDY-2);
HEIDELBERG Printmaster PM 74
HEIDELBERG Printmaster MOZP

 

      Диплом ва мукофотлар: 

     «Нilol-nashr» нашриёт-матбааси 2012 йили «Олтин силсила» китобининг сифатли муқоваси учун мукофотли ўринни қўлга киритди.

    2014 йили нашриётимиз технологи Абдувосит Қамбаров «Йилнинг энг яхши технологи» деб эътироф этилди. Шунингдек, 2014 йил 22–23 май кунлари ўтказилган Республика китоб байрамининг “Фаол иштирокчиси” дипломи билан тақдирланди.

    Шунингдек, 2014 йил «Нilol-nashr» нашриёт-матбааси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Йилнинг энг яхши китоби» кўрик танловида «Маънавий маърифий адабиётлар» номинацияси бўйича «Тафсир хилал» (русча нусхаси, таржимонлар: Алишер Алиев, Фаррух Инағомов, мухаррир Елена Голубева) ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ билан, «Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти» номнацияси бўйича Махтумқули «Булбул навоси» (таржимон Эргаш Очилов, муҳаррир Аҳмад Муҳаммад) китобимиз УЧИНЧИ ДАРАЖАЛИ ДИПЛОМ билан тақдирланди.

    2015 йил «Йилнинг энг яхши китоби» V республика кўрик-танловининг «ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Очиқ ҳат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди.

   

    Савдо дўконларимиз:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони, 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5 уй, тел.: (99871) 216 29 27, факс (99871) 2175478

2. Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй, тел.:(99891) 134 82 88

3. Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй, тел.: (99897) 755 23 70

4. Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй, тел.: (99890) 322 25 22

5. Андижон ш, Олтинкўл кўчаси, 15 уй, тел.: (+998 90) 388 12 12 (+998 90) 211 05 74

6. Фарғона вил., Марғилон ш., Марғилоний кўчаси, 105-уй, тел: (99890) 562 49 03

7. Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй, тел: (99891) 522 44 99

8. Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй, тел:(99893) 503 56 94

 

      Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасининг филиали фаолият юритмоқда. Қирғизистон истиқомат қилувчи ўқувчиларимиз Ўшдаги филиалимиздан ҳам нашриётимизда чоп этилган китобларни харид қилишлари мумкин. «Нilol-nashr» нашриёт-матбаасида нашр этилган китоблар 2014 йилдан бошлаб МДҲ мамлакатларига ҳам экспорт қилина бошлади. Хусусан, Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига барча китобларимиз экспорт қилинди. 

       Қирғизистондаги филиалимизнинг манзили: Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси. Мўлжал: «Сулаймон тоғ» масжиди. Телефон: +996 555788030

 

      Онлайн савдо саҳифалари

    «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа 2014 йилдан китоб ва медиамаҳсулотларнинг онлайн савдосини ҳам ташкил қилди. Эндиликда нашриётимиз «Нilol-nashr» нашриёт-матбаасида нашр этилганган китоблар ва тайёрлар аудио-видео маҳсулотларни «Ўзбекистон почтаси» билан ҳамкорликда республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда хорижий давлатларга ҳам етказиб бериш хизматини йўлга қўйилди. Бунинг учунhttp://hilolnashr.uz/ интернет саҳифасига кириб, рўйхатдан ўтишингиз ва SMS to'lov, Click.uz ва Websum.uz тўлов тизимларии орқали тўловни амалга оширингиз лозим.

    Шунингдек, http://e-hilolnashr.uz/ интернет саҳифасида рўйхатдан ўтиб, электрон маҳсулотларимизни харид қилишингиз мумкин. Ушбу электрон китобларни Windows, Android, iOS тизимида ишлайдиган жиҳозларда фойдаланиш мумкин.

 

Издательско-полиграфический комплекс «Hilol-nashr» 

Издательско-полиграфический комплекс «Hilol-nashr» начало свою деятельность три года назад. Но за этот короткий срок «Hilol-nashr» стал одним из ведущих типографий страны по уровню оснащенности современным оборудованием, механизации процессов печати от рукописи до готовой продукции, освоению и использованию передовых методов и технологий книгоиздания.
На сегодняшний издательско-полиграфический комплекс «Hilol-nashr» предоставляет полный комплекс услуг по производству книжной и журнальной продукции.

Деятельность ИПК «Нilol-nashr» ведется по следующим направлениям:
Издание учебников и учебных пособий.
Издание научно-популярной, духовно-просве-тительской, публицистической и художественной литературы.
Издание упаковок, этикеток, плакатов, полно-цветных буклетов ва другой рекламной про-дукции.
Производство аудио и видеопродукции научно-популярной и духовно-просветительской тематики.
Централизованная реализация книжной, реклам-ной и медиапродукции.

ИПК «Нilol-nashr» вносит свой посильный вклад в дело удовлетворения спро-са населения в научнопросветительской, духовной и религиоз-ной литературе. За ко-роткий период здесь уже издаются десятки книг одного из наиболее известных ученых современности, вы-дающегося улема, шейха Мухаммада Садыка Мухам-мада Юсуфа. Среди них многотомная серия «Хадисы и Жизнь» – фундаментальный труд автора, ставший бестселлером, а также книги «Мукаммал саодат йўли» (Пусть совершенного счастья), «Ижтимоий одоблар» (Социальные адабы), «Қуръон илмлари» (Науки Куръана), переводы книг «Безмазхабность - ересь» доктора Мухам-мада Саида Рамадана Бути, «Религия чистого естества» Саййида Му-башшира Тарази, а также «Фаридиддин Ат-тар», «Учебник персидского языка», «Литературный арабский язык» и многие другие. Также издательство издает русские переводы книг «Тафсир Хилал» и серии «Хадисы и Жизнь», а также книги «Суннитское вероубеждения» и «Разногласия: причины и решения».
Знаменательным событием в духовной, научной и литературной жизни страны стало начало фунда-ментального академического сборника достоверных хадисов из трудов девяти общепризнанных в исламском мире великих мухаддисов под названием «Олтин силсила». Серия «Олтин силсила», рекомен-дованная к печати непосредственно президентом республики и насчитывающая более шестидесяти то-мов, издается в лучших традициях книгоиздания. Пер-вые три тома «Сахихул Бухари» этой серии подняли деятельность ИПО «Нilol-nashr» на новый качест-венный уровень. За их высококачественный переплет и оформление ИПО «Нilol-nashr» был удостоен звания «Лучший переплетчик года» в торжествах, посвя-щенных Дню работников печати и СМИ.

 

ИПК «Hilol-nashr» имеет следующий производ-ственно-технологический цикл:
Допечатная обработка (Topsetter 74 СТР); 
Печать на оборудовании HEIDELBERG; 
Твердый переплет (KOLBUS BF-40); 
Термопереплет (Muller Martini); 
Ниткошвейный переплет; 
Фальцовка и биговка (Heidelberg Stahlfolder T52);
Позолотное тиснение;
Резка (POLAR-78, трехсторонняя резка Perfecta SDY-2);
HEIDELBERG Printmaster PM 74
HEIDELBERG Printmaster MOZP